Туркия ҳукумати, Ироққа қарши урушда АҚШ қўшинларининг Туркия ҳаво кенглигидан фойдаланишга руҳсат бериш масаласи эртага парламентда муҳокама этилишини маълум қилди.

Бугун ҳукумат матбуот котиби Жамил Чечак, АҚШ фақат Туркия ҳаво кенглигидан фойдаланишга рухсат сўраганини маълум қилди. Матбуот котибига кўра, эртага бўладиган муҳокамада Туркия қўшинлари чегарани кесиб Ироқ ҳудудига кириши масаласи ҳам муҳокама этилади.