Бугун Америка Қўшма Штатлари ва Британия ҳарбий кучлари Ироқнинг жанубий қисмидан Бағдод ва Басра томон юра бошладилар.

Хабарга кўра, мазкур кучлар қаттиқ қаршиликка юзма-юз келмадилар.
Британия Мудофаа вазири Жефери Ҳуннинг айтишича, бугун эрталаб Британия кучлари Ироқнинг жанубий қисмидаги стратегик муҳим минтақа – Ал-Фав ярим оролини қўлга киритди.