Бугун Ироқ шимолида жойлашган Мосул ва Киркук шаҳарлари АҚШ қўшинларининг ракета зарбаларига учради.

Нефт заҳираларига бой бу шаҳарларида Саддам Хусайнга тегшли сарой, Ироқ разведкаси жойлашган бино ва Ироқ ҳаво базаси Америка ракеталари учун асосий нишон бўлди. Ироқ шимолида Ансар ал Ислам экстремист гуруҳлари паноҳ топган нуқталар, шунингдек Саддам Хусайн туғилиб ўсган шаҳар -Тикритга ҳам ракета зарбалари берилди.