Грузия Мудофаа вазирлиги Америка ва Грузия расмийлари Ироқдаги уруш учун Грузиянинг ҳарбий базаларидан фойдаланиш имкиниятини кўриб чиқаëтганларини билдирди.

Грузия президенти Эдуард Шеварднадзе АҚШ бошчилигида Ироққа қарши олиб борилаëтган ҳарбий кампанияни қўллаб-қувватламоқда. Шеварднадзе Қўшма Штатларга Ироқ кампанияси учун Грузия ҳаво ҳудудлари ва ҳарбий базаларидан фойдаланишни таклиф қилди.