Ҳиндистон ядро қалпоқчали "ер-ер" русумидаги ракетасини синовдан ўтказди

Деҳли расмийларига кўра, учиш радиуси 150 километргача бўлган бу ракета синови режага мувофиқ амалга оширилган. Айни ракета синовлари Покистонда ҳам амалга оширилди. Исломобод расмийларига кўра, улар бу ҳақда Деҳлини огоҳлантирганлар.
Ҳиндистон ва унинг минтақадаги рақиби Покистон ракета ва ядро қуроллари синовларини 1998 йилдан буён амалга ошириб келмоқда.