Парламентда чиқиш қилган Британия Молия вазири Гордон Браун мамлакат мудофаа идорасига тўрт ярим миллиард АҚШ доллардан ортиқ маблағ ажратилишини маълум қилди. Мазкур бюджет лойиҳаси 9 апрел куни парламентда овозга қўйилади. Буюк Британия ўзининг 45 минг аскарлик қўшинини, 120 танк, ҳарбий кемалар ва юзтача учқичини Ироқ урушига жалб этган.