АҚШ етакчилигидаги иттифоқ қўшинлари Бағдодда кўплаб қон тўкилишига сабаб бўлган бомбалашлардан кейин ҳам ҳаво амалиётларини давом эттирмоқдалар.

Бугун ярим тунда амалга оширилган амалиётлар давомида Ироқ пойтахтидаги Ахборот вазирлиги биноси ҳаво ҳужумига учради.
Кеча ҳаво амалиётлари чоғида ракета Бағдоддаги аҳоли гавжум бозорларининг бирига келиб тушгани оқибатида. камида 30 киши қурбон бўлган, 50га яқин одам тан жароҳати олган эди.