Душанба куни Олмаотада тўрт нафар наркотикфуруш 60 килограммдан зиёд героин билан қўлга олинди.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, гиёҳванд моддаларнинг катта қисмини нашажаллодлар Россияга жўнатишни мўлжаллаганлар.
Тожикистон расмийларидан олинган маълумотларга қараганда, йил бошидан буён Афғонистон чегарасида 1800 килограмм героин ушлаб қолинган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан тўрт марта кўпдир.