Филип Морис тамаки фабрикаси молиявий бўҳрон арафасида.

Фабрика раҳбарияти 12 миллиард гаров пулини тўлай олмаслиги ҳақида баëнот берди.
Бундан олдин АҚШ маҳкамаси компанияни кашандаларни алдаганликда айбли деб топганди.Филип Моррис рекламаларида енгил (юмшоқ) сигаретелар соғлиққа зарарсиз деб иддао қилинганлиги эътирозга сабаб бўлди.
Маҳкама қарорига кўра Филип Морис даъвогарларга 10 милиард доллар товон пули тўлаши лозим.
Компания ҳукм устидан аппеляция шиояти берган ва жорий тартибга кўра гаров пули қўйиши лозим.
Компаниянинг гаров тўлашни истамаганлиги Филип Моррис банкротга учради деган миш мишлар тарқалишига сабаб бўлди.