Америка аскарлари Ироқ жанубидаги Аш-Шатра шаҳри яқинидаги назорат нуқтасидан ўтаëтган юк машинасига қарата ўқ узишган.

Оқибатда бир киши ҳалок бўлган ва яна бир киши яраланган. АҚШ аскарларининг тўҳташ ҳақидаги буйруғини бажармаганлиги, юк машинасига қарата ўқ узилишига сабаб бўлган.
Шунга ўҳшаш ходиса кеча Нажаф шаҳри яқинида ҳам содир бўлди.Микроавтобусга қарата АҚШ аскарлари тарафидан отилган ўқ оқибатида тинч аҳолидан 7 нафари ҳалок бўлган тўрт киши ярадор бўлган.Қурбонлар орасида аëлар ва болалар ҳам борлиги билдирилди. Америка қўмондонлиги бу юзадан текширув ишларини бошлаган.