АҚШ генерали Винсент Брукснинг айтишича, коалиция кучлари Бағдоднинг жанубий қисмидаги Республикачилар гвардияси қисмларига ҳужум қилмоқда ва шимолдаги Аднан дивизияси ҳам ҳаводан нишонга олинмоқда: "Биринчи ҳужумкор ҳарбий кучлар Ал Кут шаҳри яқинидаги Республикачилар гвардиясининг Бағдод дивизиясига ҳужум қилиб, Дажла дарëсини кесиб ўтдилар. Бағдод дивизияси тор-мор этилди", дейди генерал Брукс.