БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари уруш тугаганидан сўнг Ироқ нефт заҳиралари унинг халқига қолдирилиши керак, деган фикрдалар.

Буни БМТ Хавфсизлик кенгаши президенти, Мексиканинг БМТдаги вакили Адолфо Зинсер маълум қилди. У Хавфсизлик кенгаши аъзолари орасида Ироқ масаласи бўйича якдиллик бўлмаса-да, бироқ Кенгаш аъзоларининг бари Ироқ ҳудудий яхлитлиги сақланиб қолиши тарафдори эканларини айтди.