Бугун Францияда давлатга қарашли ташкилот ва муассасалар ходимлари иш ташладилар.

Улар ҳукуматнинг пенсия таъминотини ислоҳ қилиш бўйича режаларидан норозиликларини билдирмоқдалар.

Касаба уюшмалари ташаббуси билан ўтказилаётган иш ташлашда жамоат транспорти ва почта ходимлари, авиадиспетчерлар ва мактаб ўқитувчилари қатнашмоқдалар.

Авиарейсларнинг 80 фоизи бекор қилинди, метро ҳамда шаҳарлараро қатнайдиган поездлар сони қисқартирилди.

Парижда ҳамда Франциянинг бошқа шаҳарларида норозилик юришлари бўлиб ўтмоқда.