БМТ Ироқни урушдан кейин сиёсий қайта қуришда асосий рол ўйнамоғи лозим, деб баёнот берди Герхард Шрёдер.

Бугун парламентда чиқиш қилар экан, Германия канцлери, Саддам Ҳусайн режими тез орада бартараф этилади, деб умид билдирди.
Бироқ, айни пайтда, Шрёдер Ироқ муаммосини ҳарбий куч билан ҳал қилишга интилиш хатодир, деди.