Кеча Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти томонидан тарқатилган баëнотда Ўзбекистон ҳукумати қийноқларни тўхтатишга чақирилaди.

БМТнинг Женевадаги Инсон ҳуқуқлари комиссиясида Ўзбекистондаги қийноқлар хусусида ҳисобот берган Ташликот вакили Тео Ван Бовен, уни системали ва ҳукмрон бир шакилда эканлигини таъкидлайди.
Ўтган йилнинг декабрида Ўзбекистонда бўлган Тео Ван Бовен, республикадаги қийноқлар соҳасида қўлга киритган маълумотларини душанба куни БМТИнсон ҳуқуқлари комиссиясига тақдим этади.