Бангладеш шимолидаги Сурма дарёсида йўловчи паромининг аварияга учраши оқибатида камида 60 киши нобуд бўлди.

Ҳалок бўлганларнинг ярмидан кўпи аёллар ва болалардир. Бир неча киши бедарак йўқолган.
Маҳаллий расмийлардан олинган маълумотларга кўра, бортида 170 йўловчи бўлган паром юк кемаси билан тўқнашиб, ағдарилган.