Туркия Ироқнинг уч дипломатини мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бу ҳақда Франс-пресс ахборот агентлиги Туркиянинг ЭйчТиБи канали маълумотига асосланиб хабар берди.
Анқарадаги Ироқ элчихонасининг уч ходими дипломатик мақом доирасидан чиқадиган фаолият билан шуғулланганликлари учун "номатлуб шахс", деб эълон қилиндилар.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча бу хабарни тасдиқламади.