Шимолий Корея унга нисбатан БМТ тарафидан жорий этилажак ҳар қандай санкцияни урушга ҳозирлик деб билади.

Бу ҳақда расмий Пхенян расмий баёнот берди. Яъни гап БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Пхенян ядровий дастури атрофида кечаётган вазиятни чоршанба куни мухокама этиш тўғрисидаги қарори ҳақида бормоқда. Шимолий Корея ядровий дастур билан боғлиқ ҳар қандай масалани Америка Қўшма Штатлари билан тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ҳал этиш тарафдори эканини урғуламоқда.