Курдистон демократик партияси матбуот вакили Хошиар Зебари, 18 курд жангчиси ҳалок бўлганини билдирди. Мосул шаҳридан жанубда юз берган бу воқеада АҚШ махсус кучлари талафот кўрган-кўрмагани ҳозирча номаълум. Оғир яраланганлар орасида Курдистон демократик партияси лидери Массуд Барзанининг укаси ҳам бор.
Бошқа бир воқеада, Россиянинг Ироқдаги дипломатлари, жумладан Бағдоддаги Россия элчиси кетаётган машина ҳам ўққа тутилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Александр Яковенко, мазкур воқеада беш дипломат яраланганини маълум қилди. Воқеада элчи Владимир Титоренко яраланмаган. Россиялик дипломатларни ким ўққа тутгани ҳозирча номаълум.
АҚШ ҳарбийлари, бу воқеа юзасидан текшириш олиб борилаётганини, Россия дипломатлари ўққа тутилган минтақада АҚШ аскарлари бўлмаганини маълум қилдилар. АҚШ Давлат котиби Коллин Пауэлл Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов билан телефон суҳбати чоғида бу кўнгилсиз воқеа хусусида ачиниш изҳор қилди.