Коалиция кучларининг Ироқдаги олға силжишларига қарамай, Ироқ Ахборот вазири Муҳаммад Саид ас-Саҳаф ироқликлар ғалабасига ишончи сўнмаганини маълум қилди.

Бугун Бағдоддаги "Фаластин" мехмонхонасида хорижий журналистлар саволларига жавоб бера туриб, Муҳаммад Саид ас-Саҳаф:
"Улар, яъни коалиция кучлари таслим бўлишлари муқаррар. Улар ё таслим бўладилар ё танклари ичида ёниб кул бўладилар. Уларнинг қабри мана шу ер бўлади.", - деб айтди.