Айни пайтда иттифоқ қўшинлари Бағдод марказида назорат доирасини тобора кенгайтирмоқда.

АҚШ ҳарбий қўмондонлиги вакили Капитан Фрэнк Торп шаҳар марказида коалиция кучлари ироқликларнинг жиддий қаршилигига дуч келмаганликларини маълум қилди.
Бугун Америка танклари Дажла дарёси узра ўтувчи стратегик кўприкни ишғол этди. Иттифоқчилар авиацияси дарёнинг ҳар икки қирғоғидаги Ироқнинг Республика гвардияси позицияларига ҳаводан зарбалар берди.
Капитан Фрэнк Торп шаҳар марказида олиб борилаётган ҳарбий амалиётлар коалиция кучлари ҳар қандай вазиятда жанглар олиб бора олишларидан далолат эканини баён қилди.