Бугун БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореянинг тахмин этилган ядровий дастурларини муҳокама этиш учун йиғилиш ўтказади.

Шимолий Кореянинг огоҳлантиришича, Хавфсизлик Кенгаши томонидан унга қарши ҳар қандай санкциянинг қўлланилиши уруш бошланишига олиб келиши мумкин.
Хитой ва Россияга кўра, Хавфсизлик кенгашининг бугунги йиғилиши Шимолий Корея билан боғлиқ вазиятни енгиллашувига ëрдам бермайди.
Бугун Россия Мудофаа вазири минтақа хавфсизлиги ва Шимолий Кореянинг ядровий бўҳрони масаласини муҳакама этиш учун Жанубий Кореяга ташриф буюради.