Багромдаги АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили Дуглас Леффоржга кўра, коалиция учқичи ташлаган бомба Афғонистоннинг Покистон чегараси яқинидаги Шкин аҳоли пункти ташқарисидаги уйга тушиб портлаган. Натижада одамлар ўлган ва яраланган. АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили бу воқеадан афсусланиш билдирди.