Инсонпарварлик ёрдами кўрсатувчи “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти Ироқдаги ўз фаолиятини тўхтатди.

Ташкилотнинг икки аъзоси Бағдодда бедарак йўқолганидан сўнг, шундай қарор қабул қилинди. “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти директори Николас де Торрентега кўра, Ироқдаги олти кишилик гуруҳнинг икки аъзоси, жумладан гуруҳ раҳбари ҳам 2 апрелдан бери бедарак йўқолганлар. Торренте, Ироқ фуқаролари ёрдамга муҳтож бўлиб турган шу дамда ташкилот ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлганидан афсусланиш билдирди.