Бағдод кўчаларида жанглар бошланиши билан ўз фаолиятини кеча тўхтатиб қўйишга мажбур бўлган Халқаро Қизил Хоч ташкилоти бугун ишини қайта тиклади.

Қизил Хоч вакили Саддам Ҳусайн режими ағдарилганидан кейин шаҳарда бошланган, ҳатто касалхоналарда давом этаётган талон-тарождан ташвишланаётганини билдирди. Бағдоддаги йирик касалхоналардан бирида ҳатто дори-дармонларни талаб кетдилар.