Эртага Москванинг Пушкин майдонида "Чеченистон тинчлиги учун - Чечен урушига биргаликда барҳам берамиз!" деган шиор остида митинг бўлиб ўтади.

Митингни ўтказиш ташаббусини билан Россия маданияти ва фанининг бир қатор вакиллари кўтариб чиқдилар. Улар Чеченистондаги "қийноқларни, судловсиз қатл этишларни, даҳшатли жазо чораларини" тўхтатишни талаб қилмоқдалар.
"Чечен урушига биргаликда барҳам берайлик!" деб номланган мурожаатнома остига актриса Лия Ахежжакова, шоира Белла Ахмадуллина, ёзувчи Владимир Войнович, драматург Александр Гельман, шахматчи Гарри Каспаров, телеолибборувчи Виктор Шендерович ва бошқалар имзо чекканлар.