Афғонистон ҳукумати мамлакат шимолида 4 кундан бери жанг қилаётган икки шиа қуролли гуруҳини сулҳга келтиришга муваффақ бўлди.

Афғонистон шимолидаги Жалолобод шаҳрида эса 16 апрелдан 17 апрелга ўтар кечаси БМТнинг Болалар жамғармаси биносини портлатишга ҳаракат бўлди. Жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқ.

Шу тунда мамлакатнинг шимолий вилоятларида Покистондан Афғонистонга ўтмоқчи бўлган қуролли гуруҳ билан чегарачилар ўртасида отишма бўлиб ўтди. 4 нафар чегарачи ва бир неча жангари отишмада ҳалок бўлди.
Афғонистондан 80 километр нарида, Америка ҳарбийлари катта миқдордаги қурол яроғ сақланаётган яширин омборларни топишган.