Бугун Вашингтонда АҚШ, Япония ва Жанубий Корея вакиллари Шимолий Корея ядро дастури бўйича юзага келган зиддиятни бартараф этиш бўйича яқин кунларда бошланадиган маслаҳат йиғини кун тартибини мухокама қилмоқдалар.

Кейинги ҳафтада бўлиб ўтадиган маслаҳат йиғинида АҚШ, Хитой ва Корея Халқ Демократик Республикаси иштирок этади. Япония ва Жанубий Корея маслаҳат йиғинида қатнашмайди.