Бугун Саудия Арабистонида Ироқ билан қўшни давлатлар раҳбарлари учрашадилар.

Улар Саддам Ҳусайн режими қулатилгандан кейин юзага келган вазиятни мухокама қиладилар.
Эр Риёдга Сирия, Иордания, Туркия, Эрон , Қувайт, Миср ва Баҳрайн вакиллари йиғиладилар. Йиғилиш кун тартибига янги Ироқ ҳукуматини шакллантириш, АҚШ қўшинларининг Ироқда қолиши масаласи ва ироқликларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш масалалари киритилган.