Бугун Ғарбий соҳилдаги Наблус шаҳри марказида Исроил аскарлари ва қуролли фаластинликлар ўртасида юз берган тўқнашувда фаластинлик телеоператор Назе Дарвази қурбон бўлди.

Уни ким отиб ўлдиргани аниқ эмас. Ҳозиргача на Фаластин ва на Исроил расмийлари бу воқеага муносабат билдирдилар.