Бугун Исломободда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва Покистон Бош вазири Зафарулло Жамолий савдо алоқаларини ривожлантириш ва терроризмга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Карзайнинг Покистон президенти Парвез Мушарраф билан ҳам музокаралар олиб бориши кутилмоқда.
Афғонистон ҳукумати Покистон собиқ Толибон режимининг қолдиқларига ëрдам бераëтган бўлиши мумкин, дея хавотирланмоқда.
Афғонистон расмийларига кўра, Толибон қолдиқлари ҳукумат ва АҚШ кучларига қарши ҳужумлар қилишда Покистоннинг чегара ҳудудларидан фойдаланмоқдалар.