Россия президенти Владимир Путин БМТ хомийлигида террорчиликдан химояланишнинг халқаро тизимини тузиш таклифи билан чиқди.

Бугун Москвада жаҳоннинг етакчи давлатлари хавфсизлик идоралари раҳбарлари иштирокида ўтаётган халқаро анжуман чоғида Путин террорчиликка қарши курашда халқаро ҳуқуқ нормалари бузилмаслигига айнан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кафил ташкилот бўла олишини таъкидлади. Халқаро анжуманда 43 давлатдан жами 63 хавфсизлик идоралари вакиллари иштирок этмоқда. Улар орасида МДҲ, НАТО, Европа Иттифоқи ҳамда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлардан ҳам вакиллар бор.