Афғонистон жанубида толиблар қолдиқларига қарши ҳарбий амалиёт оқибатида афғон армиясининг 2 аскари ҳалок бўлган.

Толиблар томонидан уч аскар ўлдирилган.
Забул вилоятининг ҳокими икки юз кишидан иборат бўлган толиблар гуруҳи ҳукумат қўшинлари постига ҳужум қилганлигини билдирди. Уч соат давом этган жангда толиблар артилерия ва ракеталарни қўллаганлар.
Кейинги ойларда толибларнинг кичик қуролли гуруҳлари ҳукумат қўшинларига тез - тез ҳужум қилиб туришибди.