Бугун Хитой расмийлари яна 9 киши ғайриоддий пневмония эпидемиясидан ҳалок бўлганликларини, 200 киши эса касалликни юқтириб олганликларини маълум қилдилар.

Бугун Гонгконгда уч киши, Канадада 1 киши эпидемиядан вафот этган. Малайзияда яна уч киши ўткир респиратор синдроми билан касалланганлиги аниқланган.

Хиндистонлик учувчилар эса, гайриоддий пневмонияни юқтириб олиш хавфи бўлган мамлакатларга учишдан бош тортишиб, иш ташлаганлар.
Бугунги кунгача, ғайриоддий пневмониядан дунёда 300 киши вафот этган. 4600 киши касалликни юқтириб олган.