Сербия расмийлари бош вазир Зоран Жинжичнинг ўлдирилиши юзасидан 45 одамга қарши жиноий иш қўзғатишмоқда.

Сербия ички ишлар вазири терроризм ва қотилликка даҳлдорлик айби қўйилганлар орасида ультрамиллатчилар етакчиси Воислав Шешель ва Югославия собиқ президенти Воислав Коштуницанинг икки ëрдамчилари борлигини эълон қилди. Шешель феврал ойида ўзини Гаагадаги трибуланга топширган.
Ички ишлар вазири Михайловичнинг сўзларига кўра 15 одам Жинжичнинг ўлимига бевосита даҳлдорлардир.