Норвегия ҳукумати территориясида ноқонуний яшаëтган уч ярим минг ироқликдан мамлакатни тарк этишни талаб қилди.

Регионал ривожланиш вазири Эрна Сольберг, агар Норвегияда ноқонуний қолаëтган ироқликлар мамлакатдан чиқиб кетишдан бош тортишса, расмийлар уларни репатриация қилиш чораларини кўришини эълон қилди.

Айни пайтда бугун Халқаро амнистия ташкилоти Британияни мамлакатдан бошпана беришни сўраб мурожаат қилган 30 нафар афғонистонликни депортация қилгани учун қоралади. Инсон хуқуқлари ҳимоячиларининг фикрига кўра, Афғонистон ҳавфсизлик кафолатлари йўқ, шу боис қочқинларни мажбуран ҳайдаб чиқариш қонунга зиддир.