Афғонистон расмийлари исëнчилар Покистон чегараси яқинида жойлашган Спинбўлдак шаҳрида хужумлар ўтказганларини эълон қилишди.

Рейтер томонидан тарқатилган хабарда, Спинбўлдак райони маъмурияти вакилининг ҳарбий постлар ва ҳукумат идораларига қилинган бир неча хужум чоғида уч афғон аскари ҳалок бўлгани хусусдаги сўзлари келтирилган.
Афғон исломий матбуоти агентлиги афғон командири Лал Жонга таяаниб, хужумларда ҳавфсизлик кучларининг бир аскари ўлгани хақида хабар қилади. Лал Жоннинг сўзларига кўра, хужумчилар Афғонистонга Покистондан ўтган Толибоннинг собиқ аъзоларидир.