НАТО Афғонистонда тинчлик ўрнатиш вазифасини ўз зиммасига олишни режалаштирмоқда.

Бугун Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов НАТО ўзининг Афғонистондаги миссиясини амалга оширишда Ўзбекистондан ҳамкорлик қилишни сўраганини маълум қилди.
Комиловнинг қайд этишича, кеча Ўзбекистон президенти Ислом Каримов НАТО Бош котиби Жорж Робертсон билан телефон орқали суҳбатлашиб, ҳамкорлик қилишга тайëр эканини билдирган.
Комиловга кўра, Ўзбекистон Афғонистонга техникавий ва гуманитар ëрдамлар етказиб бериш ишларида қатнашади.