Шаҳар аҳолиси АҚШ қўшинларининг Фаллужадан чиқиб кетишини талаб қилмоқда. Сешанба ва чоршанба кунлари Фаллужада камида 16 нафар ироқлик Америка аскарлари томонидан отиб ўлдирилди.
АҚШ ҳарбийларига кўра, бугун Фаллужада номаълум шахслар граната отгани оқибатида Американинг 7 нафар аскари яраланган.
Айни пайтда, Оқ Уйнинг маълум қилишича, эртага АҚШ президенти Жорж Буш Ироқда асосий ҳарбий амалиëтлар тамом бўлганини эълон қилади.
Аммо Оқ Уй матбуот вакили Ари Флишер президент Буш “ғалабага эришилди” ëки “уруш тамом бўлди”, деб эълон қилмаслигини қайд этди.