Ҳиндистон Покистон билан дипломатик алоқаларини қайта тиклашни ва душманлик сиёсатини тўхтатишни таклиф қилмоқда.

Хиндистон Бош вазири Атал Бихари Важпаи бугун парламентга мана шу ҳақда маълум қилди.
Бош вазирга кўра, яқин кунлар ичида Покистонга Хиндистон элчиси жўнатилади ва Исломобод билан ҳаво алоқаси йўлга қўйилади.
Покистон тарафи Хиндистон Бош вазирининг таклифини қувватлади ва дипломатик алоқаларни тиклашга тайёрлигини билдирди.