АҚШ президенти Жорж Буш Ироқда ҳарбий амалиётлар тугаганлигини ва иттифоқчи кучлар ғалаба қозонганлигини эълон қилди.

Буш бу баёнотини Тинч океанидаги “Авраам Линкольн” кемасидан туриб қилди. Бушга кўра, Ироқда қозонилган ғалаба халқаро террорчиликка қарши курашдаги муҳим воқеадир. Жорж Буш ўз баёнотида “Америка ҳарбийлари энди Ироқни қайта тиклашда иштирок этадилар”, деб билдирди.