АҚШ Давлат котиби ўринбосари Ричард Армитаж Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги тинчлик музокараларини рағбатлантириш мақсадида бугун Исломободда Покистон расмийлари билан учрашмоқда.

Армитаж Покистон ва Ҳиндистон ўртасида юзага келган кескин вазият яқинда юмшай бошлаганини, бу жараён давом этиши кераклигини айтди. Ричард Армитаж шанба кунига мўлжалланган Ҳиндистонга сафари олдидан бугун кечки пайт Афғонистонга жўнаб кетади.