Полшанинг Вроцлав шаҳрида бугун Франция, Польша президентлари ва Германия канцлери учрашадилар.

Учрашувда Ироқда урушдан кейин юзага келган вазият муҳокама этилади. Полша Ироқ минтақаларидан бирининг хавфсизлигини таъминлайди.
Полша мудофаа вазири Ежи Смайдзинский Германияни Ироқда барқарорликни сақлаш дастурида иштирок этишга даъват этди. Германия ўз қўшинларини фақат БМТ ҳарбийлари сафида Ироққа жўнатиши мумкинлигини билдирди.