Италия Бош вазири Силвио Берлускони мамлакати Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши учун ëрдам бериши ҳақида ваъда қилди.

Аммо бугун Анқарада Туркия Бош вазири Ражеп Тайип Эрдўған билан учрашган Берлускони, расмий Анқара турклар ва юнонлар ўртасида иккига бўлинган Қибризни қайта бирлаштириш йўлида ишлаши кераклигини қайд этди.
Италия июл ойида Европа Иттифоқининг президентлик вазифасини қабул қилади.