Бугун Рим яқинида темир йўл ҳалокати рўй берди.

Халқаро йўналишда ҳаракатланаётган икки поезд бир бири билан тўқнаш келгани оқибатида 10 киши енгил жароҳат олди. Поездлардан бирини бошқараётган машинист тўхташ ҳақидаги огоҳлантирув сигналига эътибор бермагани боис ҳалокат рўй берди. Жиддий талафотлар ҳақида маълумот йўқ.