Бремер бу ҳақда Бағдодда БМТнинг Ироққа гуманитар ёрдамлар бўйича махсус вакили Лопес да Силва билан учрашганидан сўнг баён қилди. Ёрдамлар Ироққа БМТнинг "нефт эвазига озиқ-овқат" дастуридан тушган маблағлар ҳисобига келтирилади. БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНЕСЕФ маълумотларига кўра, Ироқдаги болаларнинг етти фоизи очликда кун кечирмоқда.