Дума раиси Геннадий Селезнёвга йўлланган мактубда, амнистия - Чеченистонда тинч ҳаётни таъминлаш йўлидаги чора экани билдирилган. Мазкур амнистия, 1 августга қадар ўз қуролини топширган ва партизанлик фаолиятини тўхтатган барча чечен жангчиларига тааллуқли. Айни пайтда, амнистия - қотиллик содир этган, одам ўғирлаган ва бошқа оғир жиноятлар содир этган шахслар, шунингдек, чет эл фуқароларига тааллуқли эмас.