Филлипин пойтахти Манилада жануби - шарқий Осиёнинг 12 мамлакати вакиллари ўткир респиратор синдромига қарши курашни мувофиқлаштириш масаласини муҳокама қилмоқдалар.

Учрашувнинг якуний резолюциясида Осиёнинг 12 мамлакати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган чораларни қўллашга тайёр эканликлари билдирилади.
Шу кунгача ғайриоддий зотилжам ёки ўткир респиратор синдроми деб аталаётган касалликдан 600 одам вафот этди. 8 минг одам шу касалликка чалинганлиги қайд этилди.