АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл бугун Берлинда Германия раҳбарияти билан Ироқ муаммоси бўйича музокаралар ўтказди.

Музокарада АҚШ томонидан БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этилган Ироққа нисбатан қўлланилган иқтисодий санкцияларни бекор қилиш борасидаги резолюция лойиҳаси ва Ироқ нефтини сотишдан тушган даромадни назорат қилиш масалалари муҳокама этилди.