Россия тинчликпарвар кучлари жорий йилнинг 1 августигача Болқондан олиб чиқиб кетилади.
Россия президенти Владимир Путин имзо чеккан ҳужжатда, Косоводан 650, Босниядан 320 рус ҳарбийси олиб чиқилиши қайд этилган. Россия ҳарбийлари назоратидаги ҳудудлар НАТО масъулиятига ўтади.